Туманларда пульмонология бўлимлари очилади - президент қарори

“Фтизиатрия” ва “Пульмонология” мутахассисларини тайёрлаш давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 феврал куни “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўрта Осиёлик мигрантлар орасида сил касали кўпаймоқда

Қарорда айтилишига кўра, республикада сўнгги йилларда экологик омиллар таъсирида ривожланадиган нафас органлари, айниқса, сурункали обструктив ўпка касалликларига учраган беморлар сонининг ошиши кузатилмоқда.

Шу билар бирга респуликада респиратор касалликларга замонавий ташхис қўйиш ва уларни даволаш усулларини қўллашда,  Фтизиатрия ва пульмонология соҳасида мутахассислар етиштиришда ҳамда соҳани замонавий тиббий техника билан жиҳозлашда етишмовчиликлар кузатилмоқда.

Ушбу муносабат билан президент, Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил ва ўпка касалликлари билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиб боришни ва уларнинг олдини олишни топширди.

Ўзбекистон Бош суицидологи лавозими жорий этилди - у нима учун керак?

Ундан ташқари 2019-2021 йилларда  фтизиатрия муассасалари биноларини реконструкция қилиш, уларни замонавий ташхислаш, даволаш ва реанимация ускуналари билан жиҳозлаш чора тадбирлари кўрилади.

Шунингдек, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистрларни босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “Фтизиатрия” ва “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни тайёрлаш фақат давлат грантлари асосида амалга ошириш топширилди.

Шу билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

  • 2019 йил 1 апрелга қадар сил касаллигини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг асосланган контингентини аниқлаш;
  • 2019 йил 1 майга қадар Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий марказларининг янгиланган ташкилий-штат тузилмаларини  тасдиқлаш;
  • 2019 йил 1 майга қадар республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида пульмонология бўлимлари ташкил қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқлаш вазифалари юклатилди.

Президент қароининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.