Самарқанд вилоятидаги Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

Самарқанд вилояти Булунгур туманида Булунғур аригидан аёл кишининг жасади топилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур аригидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Тошкентда 35 ёшли ҳамшира ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, кундуз куни маҳаллий аҳоли ариқ бўйида қалқиб турган қиз болага тегишли либослар тахламини топиб олганлар.

Шундан сўнг улар ҳуқуқ тартибот органларига топилма ҳақида хабар беришган.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан Булунғур ариғи суви тўсилган ва биринчи совхоз томондан ҳақиқатда қиз боланинг жасади сувдан топилган.

Аёл нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас.

Ҳозирда суртиштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Тошкентдаги Семашко номли илмий амалий марказининг 35 ёшли ҳамшираси ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.