ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Тошкентдаги Семашко номли илмий амалий марказининг 35 ёшли ҳамшираси ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Uznews.uz.
Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, воқеа 11 феврал куни содир бўлган. 1983 йилда туғилган Олеся Т. Исмли ҳамшира ўзини 3-қаватдан ташлаб юбориб ҳалок бўлган.
Айни дамда ушбу иш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси ҳамда тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.