Россияда “Иегова шоҳидлари” билан юзага келган вазият Британияни ташвишга солди

Ўтган ҳафтада Россиянинг Орел шаҳри суди ушбу ҳудудда “Иегова шоҳидлари”га раҳбарлик қилган Денис Кристенсенга олти йил колония жазосини тайинлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россияда “Иегова шоҳидлари” атрофида бўлган вазият ташвишга тушиб, Москвани таъқибга учраши мумкин бўлган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди. Бу ҳақда Британия ТИВ раҳбар ўринбосари Алан Данкан маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Биз Россия Федерациясида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган вазият, шу жумладан “Иегова шоҳидлари”га муносабат ёмонлашуви, шунингдек яқинда Деннис Кристенсен иши бўйича жуда хавотирланяпмиз. Инсон ҳуқуқлари бўйича вазир ўринбосари Тарик Ахмад Россияни халқаро мажбуриятга риоя қилишга чақирган... таъқибга учраётган фуқароларни ҳимоя қилиш. Москвадаги элчимиз Россия ҳукуматига бу масала юзасидан баёнот берди”, - деб ёзган Данкан.

"Иегова шоҳидлари" делегецияси Тошкентда бўлди

Ўтган ҳафтада Россиянинг Орел шаҳри суди ушбу ҳудудда “Иегова шоҳидлари”га раҳбарлик қилган Денис Кристенсенга олти йил колония жазосини тайинлади. Шундан кейин бу масала Ғарб ОАВлари диққат марказига тушди.

Россия Олий Суди раҳбари Вячеслав Лебедевнинг сўзларига кўра, “Иегова шоҳидлари”ни дин учун таъқиб қилинмаяпти, улар Россия қонунчилигини бузишган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ўрталарида Россия адлия вазирлиги экстремистик фаолият юритганлиги учну ташкилотнинг бош идораси - “Иегова шоҳидлари бошқарув маркази” фаолиятини тўхтатганди. Ўша вақтда “Иегова шоҳидлари” тузилмасида 2,2 диний гуруҳлар бор эди. Улар ўз ичига 175 минг кишини ўз ишига олган.