Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилини сотиб олиш бўйича янги хизмат ишлаб чиқилди

Эндиликда харидор Tracker автомобили пулига (215 млн сўм) Malibu, Lacetti пулига эса (128 млн сўм) Chevrolet Tracker харид қилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. GM Uzbekistan АЖ ва “Ўзагросуғурта” АЖ автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жисмоний шахсларга Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда GM Uzbekistan матбуот хизмати.

GM Uzbekistan йил охирида Cobalt ишлаб чиқаришни тўхтатади

Қайд этилишича, эндиликда харидор Tracker автомобили пулига (215 млн сўм) Malibu, Lacetti пулига эса (128 млн сўм) Chevrolet Tracker харид қилиши мумкин.

Янги суғурта тури Chevrolet Malibu ва Chevrolet Tracker автомобиллари учун айнан ушбу миқдордаги дастлабки тўловни амалга ошириб, ушбу автомобилларнинг эгасига айланиш имконини беради. Автомобилнинг қолган суммаси 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Акция 14 февралдан 1 мартга қадар амал қилади. Акция бўйича ажратилган автомобиллар сони чегараланган. Қайд этиш жоизки, мазкур акцияда фақат дилерларда мавжуд бўлган ушбу моделдаги автомобиллар иштирок этади.

GM Uzbekistan номи ўзгаради

Шартнома тузилган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан, шунингдек муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради. Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.