ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди

Пайшанба куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиб шамол кучайиши ва йўллар музлаши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 феврал куни Қамчиқ довонида кутилаётган кескин об-ҳаво шароитлари ҳақида огоҳлантирди.

“Жорий йилнинг 14 феврал куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга ФВВ ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан олдин автомобильнинг техник ҳолатини текширишни ва қишда мавсумий автомобиль шиналаридан фойдаланишни тавсия этиб қолиши хабар қилинган.