Ўзбекистонда доллар курси пасайди

Ўтган ҳафтада доллар курси 16,59 сўмга кўтарилиб, 8 401,53 сўм ташкил қилганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik.Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 12 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,38 сўмга пасайиб, 8 395,15 сўм ташкил қилди.

Евро курси ҳам 113,08 сўмга камайиб, 9 510,03 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,68 сўмга пасайиб, 127,67 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.