ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 12 февралдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,38 сўмга пасайиб, 8 395,15 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 113,08 сўмга камайиб, 9 510,03 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,68 сўмга пасайиб, 127,67 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.