Белоруссияда ўсмир мактаб ўқитувчиси ва ўқувчисини пичоқлади

Беларусь Республикасининг Столбци шаҳридаги 2-сон мактабда ўсмир ўқитувчи ва ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Беларусь Республикасининг Столбци шаҳридаги 2-сон мактабда ўсмир ўқитувчи ва ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Бўғиб ўлдирилган 15 яшар қиз: қотилликнинг даҳшатли тафсилотлари

Хабарда қайд этилишича, ўқитувчи ва ўсмирлардан бири олинган жароҳат туфайли вафот этган, яна иккита ўқувчи зудлик билан шифохонага ётқизилган.

Дастлабки хабарларга кўра, 2003 йилда туғилган ўсмир ушбу жиноятни содир этишда гумонланмоқда. Жиноятчи воқеа жойидан  яширинган. Минск вилоятининг олтида туманида “Сирена” режаси жорий этилди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари уни қўлга олишга муваффақ бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан иккита одамни ўлдириш моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.