Америка оқ капалаги – хавфли зараркунанда

Ўзингиз яшайдиган ҳудудда нотаниш хашоратнинг пайдо бўлганини кўрсангиз, зудлик билан карантин инспекциясига хабар беринг.
Sputnik

ТОШКЕНТ,  11 фев – Sputnik. Америка оқ капалаги – ўта хавфли зараркунанда, деб огоҳлантирмоқда Қорақалпоғистоннинг "Тахиатош хабарлари" нашри.

Америка Ўзбекистонга силни тезкор аниқлаш лаборатория ускуналарини тақдим этди

Кўриниши оппоқ ва юмшоқ бўлсада, ушбу ҳашорат қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказиши мумкин. У айниқса мевали дарахтларни яхши кўради. Тут, олма, нок, ўрик, гилос, ёнғоқ, беҳи ва бошқа 300 га яқин мевали ҳамда манзарали дарахтлар.

Бу ҳашоратнинг асл ватани Шимолий Америка ҳисобланади. Европа мамлакатларига 1936 йилда ўтиб, Австрия, Болгария, Венгрия, Руминия ва бошқа давлатларда, кейинчалик эса Японияда ҳам пайдо бўлган. Америка оқ капалаги 1952 йилда Украинанинг Закарпат (Карпат орти) ўлкасида пайдо бўлди. 1966 йилда Молдавия худудига ўтгани қайд қилинди. Тез орада Шимолий Кавказ, Волга бўйи ва Каспий денгизининг ғарбий қирғоғидаги вилоятларга тарқалди. 

“Ҳозир зараркунанда ҳашоратнинг Марказий Осиёга ўтиши, биринчи навбатда Туркманистон ва Ўзбекистонга тарқалиши хавфи кутилмоқда”, -деб ёзади нашр.

Ўзбекистонга, қолаверса, минтақадаги давлатларнинг қишлоқ хўжалиги, айниқса, ипакчилик соҳаси ва боғдорчиликка катта зарар етказиш эҳтимоли бор. Бу ҳашорат бизнинг иқлим шароитимизга тез кўникиб ва мослашиб кетиши билан ҳам хавфлидир. 

Россия АҚШнинг собиқ СССР давлатларидаги тиббий-биологик фаоллигидан ташвишланмоқда

Капалакнинг ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб, ипакдек товланиб туради. 8-10 кун ҳаёт кечиради. Тухуми шорсимон, кўкимтир рангда бўлади. Капалак дарахт барглари остки томонига бир қатор қилиб, 300-500 тадан ортиқ тухум қўяди. Тухумнинг устидан тукчалар билан ўрайди. Қуртлари 35-45 кун яшайди. Етилган қуртлар дарахт пўстлоқлари остида ва тўкилган барглар орасида, юпқа пилла ичида ғумбак ка айланади ҳамда ғумбак даврида қишлаб чиқади. 

Ушбу хавфли зараркунанданинг мамлакатимиз худудига кириб келмаслиги учун зарур карантин чораларини кўриш талаб этилади. Сабаби бу давлат аҳамиятига молик муҳим тадбир ҳисобланади. Агар, сиз яшайдиган ҳудудда нотаниш зарарли хашоратнинг пайдо бўлиши аниқланса, зудлик билан карантин инспекциясига хабар беришингизни илтимос этамиз.