Россияда 2018 йилда энг кўп сотилган автомобиллар номи эълон қилинди

Ўтган 2018 йилда Россия автомбиль бозорида салкам 13 %га ўсиш кузатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. У ёки бу автомобильни сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилгандан, ҳар бир харидор албатта автомобиль ташқи кўриниши, материаллар сифати  ҳамда ишончлилиги ва энг муҳими унинг нархига эътибор беради. 

Келажак автомобили қандай бўлиши керак?

Рақобат мавжуд бўлган бозорда ишлаб чиқарувчилар истаса ҳам истамаса ҳам – чиройли ва сифатли автомобилларни арзон нархларда ишлаб чиқариш йўлидан боришга мажбур бўладилар. 

Россияда ўтган йилда сотилган автомбиллар сонига кўра, энг муваффақиятли ишлаб чиқарувчилар қўйидагилар бўлган:  АвтоВАЗ - жами 360 минг, Kia - 227 минг, Hyundai - 178 минг, Rеnault -137 минг, Volkswagen - 113 минг, Toyota - 108 минг, Skoda - 81 минг ва Nissan - 80 минг дона автомобиль сотган. 

Энг кўп сотилган автомобиль моделлари қуйидаги тартибда жойлашган: 

 Модель 2018 (дона)2017 (дона)ўсиш %
1Лада Веста 108 364 77 291+40
2Лада Гранта106 32593 686+13%
3Kia Rio100 14896 689+4%
4Hyundai Creta67 58855 305+22%
5Hyundai Solaris65 58168 614–4%
6Volkswagen Polo59 45048 595+22%
7Лада Ларгус44 07233 601+31%
8Renault Duster41 40943 828–6%
9Skoda Rapid35 08929 445+19%
10Лада XRAY34 80733 319+4%

Очиқ статистик маълумотлар асосида тайёрланди.