Ёш бўлиш сири: олимлар қандай одамлар секин қаришини аниқладилар

Олимлар ёши 64дан юқори бўлган бир ярим минг кекса аёллар ҳаёт тарзини кузатиб, кам ҳаракатда бўладиганлар тезроқ қаришларини аниқлашган. Бир суткада 10 соатдан ортиқ ўтирган ҳолатда бўлган аёлларнинг биологик ёши фаол аёлларга нисбатан ўртача 8 ёш кўпроқ бўлиши қайд этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Кимдир бир йил ичида уч йилга қарийди, яна кимдир учун вақт тўхтаб қолгандек, гўё. Гап ирсиятда ҳам бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси ҳам эмас. Бир нечта тадқиқотларга кўра, инсон ўз ҳаракатлари билан хужайралар ва бутун организми ёшлигини узайтириши мумкин экан.

Ўзбекистон қариялари яна бир рекорд ўрнатишди

Ҳамма ҳам бир хил қаримайди

2015 йилда Дьюк университети, Иерусалимдаги Яҳудий университети ва Лондондаги Қироллик коллежининг бир гуруҳ олимлари Янги Зеландиянинг кичикроқ бўлган Данидин шаҳрида яшовчи 1972-1973 йилларда туғилган мингга яқин фуқароларнинг маълумотларини таҳлил қиладилар. Ўша вақтда Ўша вақтда тадқиқот иштирокчилари ёши 26 ёшдан 38 ёшгача бўлган, ўн икки йил давомида улар устидан қатъий назорат олиб борилган.

Тадқиқот аввалида геронтороглар синовда бўлган фуқароларнинг теломерлари - яъни хромосомаларнинг якуний участкалари узунлигини ўлчаб оладилар. Теломерлар ҳужайранинг ҳар бир бўлинишида қисқариб боради ва инсон қаришининг бош сабабларидан бири ҳисобланади.

Сўнгра ўн йиллик давомида 18 биомаркерлар (қон босими, моддалар алмашинуви тезлиги, холестерин даражаси, жигар, ўпка, буйрак ва бошқа аъзолар фаолияти) бўйича мунтазам равишда иштирокчилар биологик ёши ва организм қариши тезлиги ҳисоблаб борилган. Бундан ташқари, барча кўнгиллилар 38 ёшга тўлганларида психологик ёшни аниқловчи тестдан ўтганлар.

256 йил умр кўрган хитойлик сири

Маълум бўлишича, синовда бўлган шахсларнинг айримлари қолганларидан кўра 3 карра тезроқ қариган, ва табиийки, 12 ойдан сўнг бундайларнинг ёши 3 йилга ошган. Бошқалар эса, аксинча, ўн олти ярим ой ичида бир йилни "яшаганлар". Иштирокчилар 38 ёшга тўлганларида, бундай кишиларнинг биологик ёшидаги ўзгаришлар 28 ёшдан тортиб 61 ёшгача бўлгани кузатилган.

Илмий иш муаллифлари фикрига кўра, синовда бўлган фуқароларнинг қариши тезлиги 20% ҳолатда генетика (ирсият)га боғлиқ бўлган. Бунда спорт машғулотлари, тўғри озиқланиш, мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиш ва чекишдан воз кечиш катта аҳамият касб этган. Бундан ташқари, психологик ёши паспортдаги ёшидан катта бўлган инсонлар ҳам тезроқ қаришга мойил бўлган.

Ҳаёт - ҳаракатда

Калифорния университети биологлари юқоридаги ҳамкасбларининг айрим хулосаларини маъқуллайдилар. Олимлар ёши 64дан юқори бўлган бир ярим минг кекса аёллар ҳаёт тарзини кузатиб, кам ҳаракатда бўладиганлар тезроқ қаришларини аниқлашган. Бир суткада 10 соатдан ортиқ ўтирган ҳолатда бўлган аёлларнинг биологик ёши фаол аёлларга нисбатан ўртача 8 ёш кўпроқ бўлиши қайд этилган.

Марказий Осиёда энг узоқ яшайдиган халқ - ўзбекистонликлар эканлиги айтилди

Ёшликни узайтиришнинг тўғри усулларидан бири - камроқ ширинлик истеъмол қилишдир, дея фикр билдиришмоқда инглиз ва немис генетиклари. Улар дрозофил пашшасини таркибида шакар юқори бўлган диетага ўтирғизишади ва бу кексайиш билан боғлиқ бўлган FOXO гени фаолиятига таъсир кўрсатганини аниқлайдилар.

Сабзавот атрофида учиб юрадиган майда ёш пашшалар икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ таркибида шакар миқдори оптималлаштирилган маҳсулотлар билан озиқлантирилади, иккинчи гуруҳга берилган маҳсулотларда эса шакар нормадагидан саккиз баравар кўп бўлади.

Орадан уч ҳафта ўтиб, барча ҳашаротлар оддий парҳезга ўтказилади. Аммо шундай бўлсада, ёш вақтида ширинликни кўп истеъмол қилган дрозофиллар назорат гуруҳида бўлган майда пашшаларга нисбатан кўпроқ ўлишлари қайд этилган. Ширинлик истеъмол қиладиганлар орасида бевақт ўлиш хавфи 50 фоиз юқори бўлган, ва кейинчалик соғлом озиқланишга ўтиш яшовчанлик даражасини яхшиламаган.

Таркибида шакар миқдори юқори бўлган парҳез дрозофилларда dFOXO гени жараёнини ўзгартирган, ва бу ҳашаротлар ҳаёти давомийлигининг қисқаришига олиб келган.

Муаллифлар фикрига кўра, шакар миқдорининг кўплиги қариш жараёни билан боғлиқ бўлган FOXO гени фаоллигини ўлдирган.

Олимлар шакар ўрнига уролитинга бой маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этадилар. Бу бирикма ёнғоқ, анор ва қулупнай таркибида мавжуддир. Уролитин уколидан кейин нематода-чувалчанглари (Caenorhabditis elegans) ўз қавмдошларига нисбатан 45% узоқ яшайдилар, оддий лаборатория сичқонлари эса 42% чидамли бўлишлари кузатилган.

Умр давомийлигини чили қалампири, аниқроғи унинг таркибида бўлган алкалоид капсаицин моддаси анча узайтирар экан. Бу модда семиришга қаршилик кўрсатиб, юрак-қон томир ва ўпка билан боғлиқ касалликларнинг олдини олади.

Олимлар ғийбат қилишнинг фойдасини исботлашди

Асосийси - асабийлашманг

Инсон қай даражада кам асабийлашса, у шу қадар секин қарийди, деб ҳисоблашади америкалик генетиклар. Депрессия ва стресс ҳужайра мембраналари ҳаракати учун жавоб берадиган ANK3 гени ишида ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. Нормада ушбу ген активлиги йиллар давомида ошиб боради ва бу тана қаришига олиб келади. Аммо жиддий стресс, депрессия ҳолатини бошдан кечирган, ёки ўз жонига қасд қилишга уринган кишиларда ёшликданоқ ANK3 фаоллиги юқорилиги кузатилади ва натижада бу эрта қаришга олиб келади.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, узоқ умр кўриш сири айнан мана шу генга боғлиқ. Бу геннинг C. elegans нематодаларида "ўчириб" қўйилиши чувалчанглар ҳаёти давомийлигини сезиларли узайтирган.