Россия космонавтлари қачон Ойга қўнишлари айтилди

Экспедиция ўта оғир ракетани икки маротаба ишга тушириш орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Россиянинг биринчи бошқариладиган экпедицияси 2031 йилда Ойга жўнайди, шундан сўнг бу каби парвозларни йилига амалга ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Роскосмос" бош илмий институти ҳужжатига таяниб хабар қилмоқда.

Ўзбек космонавти яқин келажакда коинотга учиши мумкин – Мирзиёев

"Миссия мақсади: Ойга биринчи экипажни етказиш", - дейилади 2031 йилга қилинган режада.

Ҳужжат шарҳида келтирилишича, экипаж аъзолари "Ойда космонавтлар фаолияти операцияси"ни машқ қилиб, "РФА топшириқлари бўйича ишларни амалга оширишлари" керак бўлади.

2032 йилда спутникка луномобиль (бу космонавтлар ҳаракатланишига имконият берувчи оғир луноход), ҳамда иккинчи экспедиция экипажини етказиб бериш белгиланган. Уларга "Ой сатҳида ҳаракатланиш воситаларини тестдан ўтказиш" топширилади.

Экспедиция 2033 йилда луномобилда илмий изланишлар йўлида узоқ масофаларга сафарларни амалга ошириб, робототехника мажмуаларини тестдан ўтказиши керак бўлади.

2034 йилда ой базаси қурилиши бошланиши, 2035 йилда эса қурилиш ишларини давом эттириш белгиланган.

"Роскосмос" бош илмий институти ҳужжатларида ҳар бир экспедиция - М1 дан М5гача кодланган ном билан белгиланган. Ҳар бир экспедицияни супероғир ракетани икки марта ишга тушириш орқали амалга ошириш таклиф этилган. Ракеталардан бири бошқариладиган кемани орбитага чиқарса, иккинчиси эса - учиш-қўниш мажмуаси ва бошқа мосламаларни орбитага чиқаради. Бу кейинчалик Ойдан навбатдаги стартни амалга оширишда керак бўлади.

Бошқариладиган парвозлар олдидан 2028-2029 йилларда иккита синов стартлари амалга оширилади. Бунда учиш-қўниш мажмуаси старти синовдан ўтказилади ва бошқариладиган кема ёрдамида Ой атрофиб чиқилади.