Ўзбек космонавти яқин келажакда коинотга учиши мумкин – Мирзиёев

© Sputnik / Рамиз БахтияровЮрий Гагарин на станции Космонавтов
Юрий Гагарин на станции Космонавтов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин келажакда ўзбек космонавти коинотга учиши мумкин, деди Шавкат Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия орасида илм-фан, маданият, тиббиёт ва туризм соҳасида алоқалар изчил ривожланиб бораётганини қайд этди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.  

“Яқин келажакда ўзбек космонавти Россия космик кемасида коинотга учиши ҳам эҳтимолдан холи эмас”, - деди Шавкат Мирзиёев ҳужжатларни имзолаш маросимида.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан бўлиб ўтган музокаралар кўплаб ҳудудий ва халқаро масалалар бўйича икки давлат нуқтаи назари мутлақ бир хил ёки бир-бирига жуда яқинлигини кўрсатганини қайд этди.

“Биз БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа нуфузли халқаро уюшмаларида ҳамкорлик иқлишда давом этамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти хавфсизлик масалалари бобрасида ҳам батафсил фикр алмашилганини ва террорчилик ва экстремизмга қарши кураш масаласи доимо диққат марказида бўлишини айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0