Божхоначилар йирик миқдорда телевизорлар контрабандасини фош қилишди

Ушбу контрабанда махсулотларини Ўзбекистон ҳудудида тушириб қолдириш режаси фош бўлишининг олдини олиш мақсадида жиноий гуруҳ аъзолари ўзбек божхоначиларига тўққиз минг АҚШ доллар пора таклиф қилишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Ўзбекистон божхона хизмати органлари томонидан республика 3 млрд. 816 млн сўмлик телевизорларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб кирилишининг олдини олишга муваффақ бўлишди.

Божхона қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилди

Ноқонуний товарлар Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Яллама" чегара-божхона постида қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги юк автотранспортида аниқланган.

Ўзбекистондан гўёки транзит тарзида ўтаётган мазкур юклар ҳужжатларида автотранспортга қиймати 17 минг АҚШ долларидан ошиқ бўлган 2482 дона телевизорлар ва 200 дона иссиқлик радиаторлари ортилгани қайд қилинган.

Аммо, чегарадан чиқиб кетиш давомида божхона органларига тақдим қилиниши лозим бўлган сохта ҳужжатларда эса иссиқлик радиоаторлари 100 тага камайтириб кўрсатилган, телевизорлар ўрнига эса кулолчиликда қўлланиладиган материаллар, кўрпа-тўшаклар ва турли ғилофлар борлиги акс эттирилган.

"Ҳужжатлардаги номувофиқликларга ойдинлик киритиш мақсадида мазкур юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, унга 4 турдаги 2680 дона чет элда ишлаб чиқарилган телевизорлар ортилгани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 млрд. 816 млн. сўмни ташкил қилмоқда", - дейилади хабарда.

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб божхона йиғим ставкалари ўзгаради

Жиноий гуруҳнинг ҳийласига кўра республика ҳудудидан гўёки транзит тарзида ўтказилаётган мазкур телевизорлар аслида ички ҳудудда тушириб қолдирилиши ва уларнинг ўрнига чиқиб кетишда бошқа товарлар ортилиши режалаштирилган.

Ушбу контрабанда махсулотларини Ўзбекистон ҳудудида тушириб қолдириш режаси фош бўлишининг олдини олиш мақсадида жиноий гуруҳ аъзолари ўзбек божхоначиларига тўққиз минг АҚШ доллар пора таклиф қилишган. Аммо, уларнинг бу найранги ҳам наф бермаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. 

Шунингдек, жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ҳам фош қилиш ва уларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш юзасидан тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда, деб хабар қилади Божхона қўмитаси матбуот-хизмати.