ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2019 йил 29 январдаги қарорига мувофиқ шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Асамов Анвар Дамирович Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Шу билан бирга, президентнинг шу қарори билан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.