Ўзбекистон фуқароси Хабаровскдаги вокзални "миналагани" учун жаримага тортилди

Суд жараёни давомида судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва ўзининг "портлаш рўй бериши мумкин"лиги ҳақидаги хабаридан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қилган барча ҳаражатларни кўнгилли равишда қоплаб берган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Хабаровск тумани темир йўл суди Ўзбекистон фуқаросини Хабаровск темир йўл вокзали миналангани тўғрисида ёлғон хабар берганлиги туфайли айбдор деб топди ва 20 минг рубл жарима тўлашга ҳукм қилди.

Россияда 150 дан ортиқ объект “миналаштирилди”

Бу ҳақда Узоқшарқ транспорт прокуратураси расмий сайтида хабар берилган.

Суд томонидан аниқланишича, 2018 йилнинг 15 октябр санасида айбланувчи Хабаровскдаги темир йўл вокзали биносида бўла туриб, тайёрланаётган портлаш ҳақида ёлғон хабар берган. Бу иш бўйича жиноий иш қўзғатилган.

"Хабаровск туман темир йўл суди томонидан Ўзбекистон республикаси фуқароси суд қилинди. У терроризм акти хусусида олдиндан била туриб ёлғон хабар қилганликда айбдор деб топилди", - дейилган хабарда.

Суд жараёни давомида судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва ўзининг "портлаш рўй бериши мумкин" деган хабаридан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг вокзал биносини текшириш учун қилган барча ҳаражатларини кўнгилли равишда қоплаб берган. Мана шуларни ҳисобга олган ҳолда суд айбланувчини 20 минг рубл миқдорида жаримага ҳукм қилган.