ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Россияда 150 дан ортиқ савдо марказлари, мактаблар ва бошқа объектлар аноним қўнғироқлардан сўнг текширилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Москвада 99 та, Москва вилоятида 61 та объектда ва Марказий федерал округининг бешта ҳудудида “миналаштирилганлик” ҳақидаги таҳдид қўнғироқлари келиб тушди”, - дея маълум қилди агентликка фавқулодда хизмат вакили.
Хабарда ёзилишича, 40 мингга яқин киши эвакуация қилинган.
160 та “миналаштирилган” объектларнинг 70 тасида текширув ишлари якунланган. Ҳеч бир хабар ўз тасдиғини топмаган.