“Ўзинг аҳмоқ”: Қувайтда тўйдан сўнг 3 дақиқа ўтиб, келин-куёв ажрашди

Жуфтлик расмий никоҳда атиги уч дақиқа бўлишди ва бу мамлакат тарихидаги энг қисқа никоҳ сифатида қайд этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Қувайтда эндигина оила қурган келин-куёв никоҳнинг бир неча дақиқасидан сўнг ажрашишди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар қилмоқда.

Жонга тегди: Малайзия қироли 2 ойлик никоҳдан сўнг рус модели билан ажрашмоқда

Тўй маросимидан кейин келин қоқилиб кетади. Куёв эса қизнинг устидан кулиб, "аҳмоқ" дейди. Келин бунга чидай олмай, йиғлаб юборади ва бир неча дақиқалик умр йўлдошидан ажрашишни талаб қилади. Тўй нишонланган жойнинг ўзидаёқ ажрашишга қарор қилишади.

Ҳашаматли ва антиқа: собиқ “Дунё гўзали” Приянка Чопранинг тўйи нима билан эсда қолди

Жуфтликнинг расмий никоҳи атиги уч дақиқа давом этди ва бу мамлакат тарихидаги энг қисқа никоҳ сифатида қайд этилди.