ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Малайзия қироли Туанку Муҳаммад V Келантан Султон р"Мисс Москва" унвонига эга рус модели - Оксана Воеводина билан ажрашишга қарор қилди.
Икки ой олдин никоҳдан ўтган жуфтлик муносабатлари дарз кетгани айтилмоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, ёш келин-куёлар ҳис-туйғуларига совуқлик оралаган, улар тез-тез жанжаллашишмоқда.
Айни вақтда барча томонлар ажрим жараёни учун ҳужжатларни тайёрлаш билан шуғулланишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 49 яшар Малайзия қироли ва 25 яшар россиялик соҳибжамолнинг никоҳ тўйи 22 ноябрда Подмосковьеда бўлиб ўтган. Тўй маросимида меҳмонларга фақатгина ҳалол егуликлар узатилган, спиртли ичимлик берилмаган.
Шунингдек, январь ойи бошида Муҳаммад V ўз хоҳишига кўра тахтдан воз кечаётгани ҳақида эълон қилинган эди. Қирол нима сабабдан бундай қарорга келгани очиқланмаган.