ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманига ташриф буюриб, атом электр станциясини қуриш учун муҳандислик тадқиқотлари олиб борилаётган майдонлардан бирини кўздан кечирди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Форшда Шавкат Мирзиёев “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” корпорацияси раҳбарлари билан суҳбатлашди.
- Бу улкан лойиҳа Россия билан стратегик шериклигимизнинг янги йўналиши. Мамлакатимиз саноати ривожланяпти, аҳоли сони ўсяпти. Ҳали олдинда яна катта режаларимиз бор. Булар учун барқарор энергия таъминоти керак <…> Бизнинг атом станциямиз бошқалардан ҳам яхши, сифатли ва хавфсиз бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ундан ташқари президентАтом электр станциясини аниқ ҳисоб-китоб ва пухта тайёргарлик билан қуриш, хориждаги станциялар қурилишидаги тажрибани ўрганиш зарурлиги таъкидлади.
Шунингдек президент ташрифи доирасда Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туризм салоҳияти ва лалми ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
- Ўзи Фориш имкониятлари бўйича энг бой туманлардан бири. Лекин ҳозир бошқа ҳудудлардан бироз орқада. Бу ернинг қишлоқ хўжалиги, геология, қайта ишлаш соҳаларидаги имкониятларини тўғри ишга солса, аҳоли фаровонлиги, маҳаллий бюджетни ошириш мумкин, - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев туманда сувни тежайдиган технологияларни қўллаш натижасида аҳоли даромадларини кўпайтириш масалаларининг муҳокама қилди ҳамда жиззахлик нуронийлар билан мулоқот қилди.