Ўзбекистонга ташриф буюрувчи россиялик туристлар сони 2018 йилда бир неча бараварга ошди

Қосимхўжаев ҳозирда икки мамлакат давлат ва хусусий туризм операторлари томонидан россияликларнинг Ўзбекистонда қулай ва хавфсиз саёҳат қилишлари учун етарлича шароитлар яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik. 2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2017 йилга нисбатан уч бараварга ошди ва 371,5 минг кишини ташкил этди, деб хабар қилди РИА Новости, Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев маълумотига асосан.

“2018 йилда Россиядан 371,5 минг киши келди, яъни ўсиш қарийб 3 бараварга ошганини кўрсатади”, - деди Қосимхўжаев.

Қосимхўжаев ҳозирда икки мамлакат давлат ва хусусий туризм операторлари томонидан россияликларнинг Ўзбекистонда қулай ва хавфсиз саёҳат қилишлари учун етарлича шароитлар яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. У 2018 йилнинг охирида Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида мамлакатнинг туристлик имкониятини намойиш қилиш мақсадида Екатеринбург, Уфа, Қозон ва Новосибирск шаҳарларига ташриф буюришганини эслатиб ўтди.

Туризм қўмитаси “ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар” ҳақидаги бандни изоҳлади

Аввалроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими мудири Иван Фетисов РИА Новостига Россия фуқароларининг Ўзбекистонга киришда божхона ва паспорт назоратидан ўтишда қийинчиликларга дуч келишаётгани ҳақида шикоят билан мурожаат қилишлари тўхтаганини маълум қилганди. У Россия фуқаролар мамлакатда рўйхатдан ўтиш бўйича муаммоларга дуч келишмаётганини таъкидлади.

Давлат туризм қўмитасининг маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 5,3 миллион нафарни ташкил этган (2017 йилга нисбатан 1,96 бараварга кўпроқ), жумладан 4,6 миллион киши қўшни Марказий Осиё давлатларидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлган давлатлар бешлигига киритилгани ҳақида хабар қилгандик.