Туризм қўмитаси “ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар” ҳақидаги бандни изоҳлади

Oбуна бўлиш
Ушбу банднинг матни устида яна иш олиб бориш талаб этилади ва шу сабабдан ҳужжат лойиҳаси юзасидан таклифларни тўплаш учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси янги таҳрирдаги меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича намунавий қоидалар лойиҳасига киритилган ахлоқсиз хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги банд юзасидан изоҳ берди.

Стойка регистрации в отеле - Sputnik Ўзбекистон
Меҳмонхоналар “ахлоқсиз мижозлар” устидан ИИБга шикоят қилишлари мумкин бўлади

2019 йил 23 январь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруғи лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган буйруғи лойиҳасида меҳмонхоналарга мижозларга ахлоқсиз хатти-ҳаракатларни содир этишда асосли гумонлар бўлган тақдирда, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни рад этиш ҳуқуқини беришни кўзда тутувчи банд кўзда тутилган.

Хабарда айтилишича, ҳужжат лойиҳаси президентнинг 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон қарорининг алоҳида бандлари, хусусан “Қонунчиликка биноан меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозимлиги” тўғрисидаги банднинг ижросини тўғри талқин қилиш ҳамда меҳмонхона хизматларини тақдим этадиган тадбиркорлик субъектларига методик ёрдам кўрсатиш, шунингдек туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда тақдим этилди. 

“Шу билан бирга, алоҳида таъкидлашни истардикки, Қўмитага тадбиркорлик субъектлари томонидан фуқароларга меҳмонхона хизматларини тақдим этишдан асоссиз равишда бош тортган қатор ҳолатлар ҳақида хабарлар берилди. Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси фуқаролик, маъмурий ва жиноий кодекслари билан тасдиқланган қоидабузарликларни рад этиш учун асос бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Биз ушбу банднинг матни устида яна иш олиб бориш талаб этаётганини тушунамиз ва шу сабабдан ҳужжат лойиҳаси юзасидан таклифларни тўплаш учун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва мақолаларда берилган фикрларни фаол муҳокама қилиш ва кўриб чиқилиши кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришда аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг боришини тўғрилигидан яна бир бор далолат беради. 

Буйруқ муҳокамаси 2019 йил 7 февралига қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0