Ўзбекистонда Афғонистонда ҳалок бўлган жангчилар номлари абадийлаштирилади

Афғонистондан совет қўшинлари чиқарилганининг 30 йиллиги арафасида 1 феврал куни Тошкентда ҳалок бўлган аскар ва офицерлар номларини абадийлаштирилга бағишланган тантанали тадбир, шунингдек, ветеранлар учун концерт дастури бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. РеспубликаVETERAN уюшмаси ташкил топганининг 25 йиллик санаси ва совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда байналминал-ветеранлар билан ишлашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилади, деди Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида уюшма раиси Талъат Мурадов.

Тинчлик учун: Афғонистон бўйича Тошкент халқаро анжумани фото-суратлари

Жумладан, 1-феврал куни Тошкентда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмиллалчилар ишлари бўйича қўмитасининг Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси ўтказилади. Йиғилишда Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони Руслан Аушев, "Боевое братство" Бутунроссия ветеранлар жамоатчилик ташкилоти етакчиси Борис Громов, Мудофаа бўйича Федерация кенгаши қўмитаси собиқ аъзоси Франц Клинцевич ҳамда Байналминал-жангчилар қўмитаси раиси Алексей Ковалёвлар иштирок этишади.

"Шунингдек, 1 феврал куни, ўз аскарлик бурчини адо этаётиб ҳалок бўлган 1515 инсон исмлари Мустақиллик майдонидаги мотамсаро она мемориалига  киритилади. Бундан ташқари, бизнинг дўстларимиз ва сафдошларимиз - Ўзбекистон мустақиллиги ва конституцион тузумини ҳимоя қилаётиб жон фидо қилган офицерлар фамилиялари ҳам рўйхатдан жой олади. Бу жуда аҳамиятли тадбир бўлиб, биз уни МДҲ давлатларидан келадиган жангчи дўстларимиз билан биргаликда нишонлаймиз", - деди Мурадов.

2-феврал куни тантанали мажлисдан кейин "Туркистон" саройида байрам концерти ташкил этилади ва бу тадбирга республиканинг барча вилоятларидаги ветеранлар таклиф этилади. Тадбир Ўзбекистон ҳукумати, Мудофаа вазирлиги, "Ёшлар иттифоқи" ва жамоатчилик ташкилотлари кўмагида ташкил этилган.

Расмий маълумотларга кўра, 1979 йилдан 1989 йилга қадар Афғонистонда бўлиб ўтган ҳарбий ҳаракатларда 65 минг нафарга яқин ўзбекистонликлар иштирок этишган. Улардан бир ярим мингга яқини ҳалок бўлишган, 2,5 мингга яқини эса жароҳат олиб, бир умрга ногирон бўлиб қолишган.