Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кўпайди

Соф олтин-валюта захиралари — 26 394,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 декабрь ҳолатига 25 291,7 миллион АҚШ доллари).
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Марказий банк 2019 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Ўзбекистон валюта курслари: доллар яна кўтарилди

Унга кўра, 2019 йил 1 январь ҳолатига Ялпи олтин валюта захиралари — 27 081,4 миллион АҚШ доллари (2018 йил 1 декабрь ҳолатига 25 983,0 миллион АҚШ доллари, ўтган ойга нисбатан 1 098,4 миллион АҚШ долларига кўпайди), шундан халқаро валютадаги активлар — 12 440,7 миллион АҚШ доллари, монетар олтин — 14 640,7 миллион АҚШ доллари ташкил қилди.

Соф олтин-валюта захиралари — 26 394,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2018 йил 1 декабрь ҳолатига 25 291,7 миллион АҚШ доллари).