ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 22,00 сўмга кўтарилиб, 8 378,18 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 63,58 сўмга камайиб, 9 518,45 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 1,36 сўмга ошди ва 126,33 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.