Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди

Ушбу учрашув якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди ва хаж тартиботлари ва жадвали буйича Ўзбекистон ҳожиларини ҳаракатланиши юзасидан барча масалалар муҳокама этилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги делегация аъзолари Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири билан учрашди, деб хабар қилди Дин ишлари бўйича қўмита матбуот-хизмати.

Россия имоми: ҳаж зиёратини селфи-ҳажга айлантирмаслик зарур

Шунингдек учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита зиёрат туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ҳамидбек  Ҳасанов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими бош мутахассиси Абдулҳаким Арипов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Рустам Жамилов иштирок этди.

Ушбу учрашув якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди ва хаж тартиботлари ва жадвали буйича Ўзбекистон ҳожиларини ҳаракатланиши юзасидан барча масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ҳаж делегацияси  Саудия Арабистони Транспорт Бош бошқармаси раҳбари Абдураҳмон ал-Ҳарбий билан учрашди.

Учрашувда Бош бошқарма раҳбари ўзбекистонлик ҳожилар ва зиёратчилар замонавий транспорт воситалари билан таъминлангани, Агентлик талаблари ва тегишли шартномавий келишувлар Ўзбекистон томонидан тўлақонли бажарилиб келаётганини таъкидлаб ўтди ва ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Делегация музокара якуни бўйича, ҳожилар учун навбатдаги Ҳаж мавсумида  транспорт хизмати кўрсатилиши, Мадина-Макка-Жидда ҳамда Мино, Арафот ва Муздалифа йўналишларида ҳожиларни ташиш юзасидан тегишли битим имзолади.