Суд Криштиану Роналдуга жазо тайинлади

Роналдуга 2011—2014 йиллар оралиғида 14,7 миллион еврони солиқ органларидан яширганликда айблови қўйилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Мадрид суди Португалия жамоаси ва Италиянинг “Ювентус” клубининг ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Бразилиялик жаҳон футболи юлдузи Тошкентга келади

Хабарда ёзилишича, Криштиану Роналдуга солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича 23 ой шартли қамоқ ва 19 миллион еврдодан ошиқроқ жарима жазоси тайинланган.

Роналдуга 2011—2014 йиллар оралиғида  14,7  миллион еврони солиқ органларидан яширганликда айблови қўйилганди. Ўша пайт Роналду Испанияда “Реал” клуби сафида тўп сурарди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лас-Вегас полицияси "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ДНК намунасини олиш учун ордер бергани ҳақида маълум қилгандик.