Отелло синдроми: Қорақалпоғистонда рашкчи эр хотинини пичоқлади

Статистик маълумотларга кўра, оиладаги қотилликларнинг аксарияти айнан рашк туфайли содир этилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Қорақалпоғистоннинг хўжайли туманида эркак рашқ оқибатида ҳам ўзига ҳам рафиқасига пичоқ урди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Тожикистонда фуқаро хотинини рашк қилиб, бозорни ёқиб юборди

"2019 йил 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи Т.Т. уйида рашқ туфайли бирга яшовчи рафиқаси Г.М.ни, сўнг ўзини ҳам пичоқ уриб жароҳатлади", - дейилади хабарда.

Натижада эр-хотин тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, оиладаги қотилликларнинг аксарияти айнан рашк туфайли содир этилади.