Йўловчи 3 килога яқин заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринди

Божхона ходимлари “Қобул-Тошкент” рейси билан учиб келган фуқародан декларацияда кўрсатилмаган заргарлик буюмлари борлиги аниқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти божхона ходимлари “Қобул-Тошкент” рейси билан учиб келган фуқародан декларацияда кўрсатилмаган заргарлик буюмлари борлиги аниқлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси хабар қилди.

Тошкентда катта миқдорда контрабанда мобил телефонлари ушланди

Хабарда айтилишича, “Қобул-Тошкент” рейси учиб келган фуқаро “қизил” йўлак орқали ҳаракатланаётган пайтда божхоначилар уни белгиланган тартибда назоратдан ўтказади.

“...баҳоси 10 миллион сўмдан ошиқ бўлган жами 2928 грамм оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.