ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти божхона ходимлари “Қобул-Тошкент” рейси билан учиб келган фуқародан декларацияда кўрсатилмаган заргарлик буюмлари борлиги аниқлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси хабар қилди.
Хабарда айтилишича, “Қобул-Тошкент” рейси учиб келган фуқаро “қизил” йўлак орқали ҳаракатланаётган пайтда божхоначилар уни белгиланган тартибда назоратдан ўтказади.
“...баҳоси 10 миллион сўмдан ошиқ бўлган жами 2928 грамм оқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.