Урганчда эр жаҳл устида рафиқасини пичоқлади

Урганч шаҳри Ал-Беруний кўчасида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Урганч шаҳри Ал-Беруний кўчасида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилди.

Бекободда ота ва бола сабабсиз пичоқланди

Хабарда айтилишича, Ал-Беруний кўчасида яшовчи О.В. исмли шахс уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада аёл олинган жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган.

Саранскда 7 ойлик ҳомиладор хотинини ўлдирган ўзбекистонлик устидан суд бошланди

Ҳозирда жиноятчи қўлган олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.  Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.