ТОШКЕНТ, 17 янв - Sputnik. Урганч шаҳри Ал-Беруний кўчасида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Ал-Беруний кўчасида яшовчи О.В. исмли шахс уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.Т.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада аёл олинган жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган.
Саранскда 7 ойлик ҳомиладор хотинини ўлдирган ўзбекистонлик устидан суд бошланди
Ҳозирда жиноятчи қўлган олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.