Япония Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини кутмоқда

Яқин беш йилда Япония 350 минг ҳорижий ишчиларни қабул қилишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Япония иммиграцияга оид янги қонунчилик доирасида Ўзбекистонни ишчи кучлари экспорт мамлакатлари рўйхатига киритишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Япония корпорацияси Ўзбекистонга интернетни ривожлаштириш учун кредит тақдим этди

Бу ҳақда Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазири, жаноб Такуми Немото Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев учрашувда маълум қилди.

М.Шигэфуми ўзбек делегациясига Япониянинг яқин беш йил ичида 350 минг нафар хорижий ишчини қабул қилишни режалаштираётгани ҳақида маълумот берди ва ишга жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этишга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди.

Учрашув якунида Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида стажёрларни техник тайёрлаш дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими ўтказилди.