ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Тожикистонда эркаклар жинсий қувватини оширишга таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланишга рухсат берилди.
Мазкур фатво чоршанба куни Тожикистон Ислом маркази сайтида эълон қилинган.
“Бизга қуйидаги саволлар келиб тушарди: жинсий қувватни оширишга таъсир кўрсатувчи воситалардан фойдаланиш шариат қонунларига тўғри келадими? Марказ мутахассислари диний адабиётни ўрганиб чиқиб, дори воситаларидан фойдаланиш фақат зарур бўлган ҳолатда рухсат этилади, деган хулосага келишди”, - деб маълум қилди РИА Новости журналистларига Тожикистон Ислом марказининг фатволар бошқармаси мутахассиси Абдулвоҳид Ҳомидов.
Унинг сўзларига кўра, эркак ўз аёлининг эҳтиёжини қондиролмаса, ўшандагина жинсий қувватни оширувчи дори воситаларидан фойдаланишига рухсат этилади.
У шунга ўхшаш дори воситаларини қизиқиш ёки иштиёқ мақсадларида фойдаланишга рухсат этилмаслигини қайд қилиб ўтди.