Тожикистон уламолари эркакларга потенцияни оширувчи дорилардан фойдаланишга рухсат берди

© pixabayТаблетки на ладони
Таблетки на ладони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Ислом марказининг мутахассиси Абдулвоҳид Ҳомидов эркаклар жинсий қувватини оширишга таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланиш шариат қонунларига тўғри келиш келмаслиги ҳақида сўз юритди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Тожикистонда эркаклар жинсий қувватини оширишга таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланишга рухсат берилди.

Летний отдых в Сочи. - Sputnik Ўзбекистон
Тиш тозаламаслик импотенцияга олиб келади - олимлар

Мазкур фатво чоршанба куни Тожикистон Ислом маркази сайтида эълон қилинган.

“Бизга қуйидаги саволлар келиб тушарди: жинсий қувватни оширишга таъсир кўрсатувчи воситалардан фойдаланиш шариат қонунларига тўғри келадими? Марказ мутахассислари диний адабиётни ўрганиб чиқиб, дори воситаларидан фойдаланиш фақат зарур бўлган ҳолатда рухсат этилади, деган хулосага келишди”, - деб маълум қилди РИА Новости журналистларига Тожикистон Ислом марказининг фатволар бошқармаси мутахассиси Абдулвоҳид Ҳомидов.

Унинг сўзларига кўра, эркак ўз аёлининг эҳтиёжини қондиролмаса, ўшандагина жинсий қувватни оширувчи дори воситаларидан фойдаланишига рухсат этилади.

У шунга ўхшаш дори воситаларини қизиқиш ёки иштиёқ мақсадларида фойдаланишга рухсат этилмаслигини қайд қилиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0