ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бирор нарса ёки бирор киши ҳақида фикрини шундай билдириши мумкинки, бундан одам “даҳшатга тушади” , деди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости Песковнинг "АиФ" нашрига берган интервьюсига асосланиб хабар қилмоқда.
Хабарда келтирилишича, "Аргументы и факты" газетаси мухбири Песковдан Путин сўкиниши ёки сўкинмаслиги ҳақида сўрайди. Песков бу саволни жавобсиз қолдирди, лекин “ҳар қандай эркак сифатида, у (Путин), албатта, бирор киши ёки жараёнга ўзининг салбий муносабатини билдириши мумкин. Баъзан унинг сўзлари кишини "даҳшатга тушириши" мумкин деди.
Британия матбуоти Путиннинг Янги йилдаги мурожаатини "қўрс" дея баҳолади
Эслатиб ўтамиз, яқинда Маданият бўйича кенгашнинг сўнгги йиғилишида, жамоатчиликда беадаб гапларни ишлатиш мумкинми деган мавзу муҳокамасида, Путин ҳазил тариқасида йиғилишнинг ўзидаёқ беадаб гапларни ишлатишни таклиф қилганди.