Песков - Путин сўкиниши мумкинми деган саволга жавоб берди

© Sputnik / Iliya Pitalev / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин во время ежегодной большой пресс-конференции в Центре международной торговли на Красной Пресне
Президент РФ Владимир Путин во время ежегодной большой пресс-конференции в Центре международной торговли на Красной Пресне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дмитрий Песков баъзида Путиннинг биров ҳақида айтган сўзларидан "даҳшатга тушишини" маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бирор нарса ёки бирор киши ҳақида фикрини шундай билдириши мумкинки, бундан одам “даҳшатга тушади” , деди давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА Новости Песковнинг "АиФ" нашрига берган интервьюсига асосланиб хабар қилмоқда.

Президент РФ Владимир Путин во время прогулки по Петропавловской крепости - Sputnik Ўзбекистон
Путин йиғлаётган қизалоқни тинчлантирди - видео

Хабарда келтирилишича, "Аргументы и факты" газетаси мухбири Песковдан Путин сўкиниши ёки сўкинмаслиги ҳақида сўрайди. Песков бу саволни жавобсиз қолдирди, лекин “ҳар қандай эркак сифатида, у (Путин), албатта, бирор киши ёки жараёнга ўзининг салбий муносабатини билдириши мумкин. Баъзан унинг сўзлари кишини "даҳшатга тушириши" мумкин деди. 

Британия матбуоти Путиннинг Янги йилдаги мурожаатини "қўрс" дея баҳолади

Эслатиб ўтамиз, яқинда Маданият бўйича кенгашнинг сўнгги йиғилишида, жамоатчиликда  беадаб гапларни ишлатиш мумкинми деган мавзу муҳокамасида, Путин ҳазил тариқасида йиғилишнинг ўзидаёқ беадаб гапларни ишлатишни таклиф қилганди.

Янгиликлар лентаси
0