Гурланда ҳоким ёрдамчиси ва МТБ мутахассиси қўлга олинди

Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Хоразм вилояти Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. фуқаро У.дан уни туман мактабгача таълим бўлими тизимидаги муассасаларнинг бирига Гурлан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 600 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий Telegram-каналида хабар берилди.

Ислом Каримовнинг собиқ хос соқчиси ҳибсга олинди

Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Гурлан туман прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган.

“Департамент ходимлари томонидан У.К.нинг кўрсатмасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. туман ҳокими ёрдамчиси У.К. билан учрашиб олдиндан келишилган 600 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган” – дейилган хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар У.К. ва М.М.ларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.