Ислом Каримовнинг собиқ хос соқчиси ҳибсга олинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон биринчи президентининг собиқ хос соқчиси ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирийга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Ўзбекистонда биринчи президент Ислом Каримовнинг хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган, генерал-майор  Муиджон Тоҳирий қўлга олинди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри Бош прокуратура маълумотига таяниб хабар қилди.

Заместитель Генпрокурора РУз Эркин Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон
Эркин Йўлдошев Гулнора Каримова иши, прокурор назорати ва тизимдаги ўзгаришлар ҳақида

Хабарда айтилишича, ҳозир тергов олиб борилмоқда. Тергов сири нуқтайи назаридан бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Тоҳирий Ўзбекистон президент Ислом Каримовнинг хавфсизлик хизматини бошқарган. Унинг сўнги иш жойи Давлат божхона қўмитаси бўлиб, 2016 йил 20 декабрида раис этиб тайинланган ва 2018 йил 12 февралда ишдан бўшатилган.

Янгиликлар лентаси
0