ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ Қирғизистон Темир йўлларига 30%ли чегирма беради, деб хабар қилмоқда “Кыргыз темир жолу” давлат корхонаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ ва “Кыргыз темир жолу” орасида 2018 йилнинг 24 декабрида имзоланган шартномага кўра, Қирғизистон темир йўлининг Жанубий станциялари орқали Ўзбекистон ҳудуди бўёлаб олиб ўтилаётган барча транзит юклар учун 30 %ли чегирма берилади.
Шунингдек, 2019 йил давомида қуйидаги чегирмалар ҳам белгиланган:
- 35% Ходжадавлет - давлатлараро халқаро пункти орқали ўтаётган юклар учун
- 40% Каракалпакстан - давлатлараро халқаро пункти орқали ўтаётган юклар учун
Ундан ташқари, 2019 фрахт йили давомида 200 минг тонна нефть маҳсулотлари, 60 минг тонна ёғоч ва 35 минг тонна янчилган маҳсулотлар олиб ўтишда, йўл ҳақи тарифлари 35 %ли чегирма билан ҳисобланади.