Ўзбек боксчилари машғулотидаги видео этни жунжиктиради

Ўзбекистон бокс юлдузлар ҳар қандай ҳавода ҳам иштиёқ билан машқ қилишмоқда.
Sputnik

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчилар машғулот ўтказаётган кадрлар тасвирланган видео билан ўртоқлашди.

Кадрда ўзбек боксчилари гупиллаб ёғаётган қорли об-ҳавода мураббий Тўлқин Қиличев назорати остида умумий жисмоний машқларини бажаришмоқда. Ҳавонинг совуқлигига қарамай, барча боксчилар иштиёқ ва тиришқоқлик билан мураббий кўрсатмаларини бажаришади.