Андижон вилояти ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олинди

Аввалроқ маҳаллий ОАВлари юзга яқин тадбиркорлар маҳаллий прокуратурага ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари устидан шикоят қилганликларини хабар қилишганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Андижон вилояти Ички ишлар  бошқармаси жиноят-қидирув бўлимининг тўрт нафар ходими фуқароларни ноқонуний ҳибсга олишда гумонланмоқда. Улар ҳибсга олинди. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратураси вакилига таяниб хабар бермоқда.

Аввалроқ маҳаллий ОАВлари юзга яқин тадбиркорлар маҳаллий прокуратурага уларнинг ноқонуний ҳаракатлари устидан шикоят келтирганликларидан сўнг Андижон вилоят ИИБнинг қатор ходимлари ҳибсга олинганликлари ҳақида хабар тарқатганди.

Ислом Каримовнинг собиқ хос соқчиси ҳибсга олинди

Ҳибсга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш” ва “Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш” моддалари жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти томонидан  апрель ойида имзоланган қонунга кўра, ҳибсга олинганларни қийноққа солиш, ҳақорат қилиш ва бошқа йўллар билан жазолаш учун белгиланган жазо чоралари кучайтирилган.

Қийноққа солишда айбланаётган мансабдор шахслар уч йилдан беш йилгача қамалиши ва лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилишлари мумкин. Оғир тан жароҳатлари етказилганда – жазо 7-10 йилни ташкил қилиши мумкин.