ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
“Оқибатда уйнинг 4 кв.м майдонида дивани ёниб, зарар кўрган. Шу билан бирга, Е.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган ва унинг уйида меҳмонда бўлган қўшниси Н.Р. (исмли аёл) тутундан заҳарланиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.