Янги ташкил этилган вазирликка раҳбарият тайинланди

Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 янв  — Sputnik. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбарияти тасдиқланди.

Ўзбекистон ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берди

Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.

Хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва “хуфёна” иқтисодиётни қисқартириш вазирликнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Ботир Хўжаев Иқтисодиёт вазири лавозимидан озод этилди ва янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланди. 

“Хуфёна иқтисодиёт” қисқартирилади – президент фармони

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири сифатида фаолият кўрсатиб кўрсатаётган Равшан Ғуломов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ташқи савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Соҳиб Исмоилович Саифназаров Иқтисодиёт вазирлиги ўрнида қайта ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди. 

Шунингдек, Умиджон Салимов Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди. Салимов шу кунгача “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттираётганди.