Андижоннинг барча туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошди

Вилоятда аёллар жиноятчилигининг салмоғи юқори бўлиб, республика кўрсаткичининг 8,5 фоизини ташкил этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятининг деярли барча туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабар қилди.

Генерал-майор Бурхонов: Ўзбекистон ИИВ олдида ҳеч қандай катта муаммо йўқ

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни мамлакат тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жиноятчиликни жиловлашни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш зарурлиги таъкидланди. 

Масалан, Андижон вилоятининг деярли барча туманларида оғир турдаги жиноятлар сони ошган.

Вилоятда аёллар жиноятчилигининг салмоғи юқори бўлиб, республика кўрсаткичининг 8,5 фоизини ташкил этган. Қорақалпоғистонда жиноятчилик 31 фоизга камайган бўлса-да, қотиллик ҳолатлари кўпайган. Наманган вилоятида ҳам бу борада аҳвол қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилган.