Генерал-майор Бурхонов: Ўзбекистон ИИВ олдида ҳеч қандай катта муаммо йўқ

© AP Photo / Misha JaparidzeУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пўлат Бобожонов бошчилигидаги махсус комиссия республика миқёсида ички ишлар тизимида бажарилаётган ишларни ўрганган ва бунда кўплаб бошқарма бошлиқлари ўз касбига совуққонлик билан қараганлари учун лавозимдан четлатилган

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. 2018 йилда Ўзбекистон ИИВ раҳбари бошчилигида ташкил қилинган комиссия республика миқёсида ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ишларни ўрганди, деди жума куни ўтказилган матбуот-анжуманида ИИВ матбуот-хизмати раҳбари генерал-майор Қутбиддин Бурхонов.

Пресс-конференция МВД РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ республикада жиноятчилик кескин камайгани ҳақида баёнот берди

"Ўзбекистон ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов бошчилигида президент администрацияси ва прокуратура ходимлари иштирокида ишчи гуруҳи тузилди ва бу ишчи гуруҳи Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ишларни тўлиқ ўрганди", - деди Бурхонов.

Таъкидланишича, бунда жонини фидо қилиб ишлаган ходимлар тақдирланиб, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган, ўз вазифасини бажармаётган ходимларга, хусусан, бошарма бошлиқларигача эгаллаб турган лавозимларидан четлатиш бўйича чоралар кўрилган.

Бугунги кунда республика ички ишлар органлари олдида турган энг катта муаммо нима, деган саволга Бурҳонов идора олдида ҳеч қандай катта муаммо йўқ эканлиги, ИИВнинг асосий вазифаси - кечаю-кундуз Ўзбекистонда халқ тинчлигини, жамоат тартибини сақлашдан иборатлигини маълум қилди.

Бурхонов матбуот-анжумани давомида 2018 йилда ИИВ тизимида фаолият юритувчи 58 ходим хизматда салмоқли муваффақиятларга эришгани ва юқори натижалар кўрсатгани учун давлат мукофотлари билан тақдирланишгани, 3126 нафар ходимлар эса вазирлик томонидан рағбатлантирилгани ҳақида ахборот берди.

Янгиликлар лентаси
0