Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити университети ташкил этилди

Университет ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Янги ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Амити университетининг (Ҳиндистон) филиали очилади. Бу ҳақда тегишли қарор 7 январда қабул қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда ёшларнинг бир вақтда бир нечта олийгоҳга ҳужжат топшириш имкони бўлади

Университет ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.
Амити университети – Ҳиндистонда етакчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда (Мумбай, Жайпур, Колката ва бошқалар) кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.

Ўзбекистон таълим тизимида ўзгаришлар борми? ˃˃˃

Эслатиб ўтамиз, мазкур университет филиалини очиш бўйича келишув Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.