ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Стратегик режалаштириш институти директори Александр Гусев Евроосиё иқтисодий иттифоқи ривожланиш истиқболлари ҳақида Sputnik мухбирига ҳикоя қилиб берди.
Гусев айтишига қараганда бугунги кунда ЕОИИнинг ягона ички бозори шаклланмоқда. Келажакда савдо алмашинувининг фаоллашуви кутилмоқда ва 2025 йилга келиб Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий валютасини яратиш истиқболи пайдо бўлади.
Ушбу жараён жуда жиддий эътибор, катта маблағ ҳамда собиқ Итифоқ ҳудудидаги мамлакатларнинг биргаликда ҳаракат қилишини талаб қилади.
Шунингдек, мутахассис фикрига кўра 2020 йилга келиб, Евроосиё Итифоқи ўз таркибига ЕОИИ, КХШТ ҳамда аъзо мамлакатлар хавфсизлик хизматларини қамраб олган ягона тизим сифатида шакллана бошлайди.
Келажакда ЕОИИда Молдова, Украина, Грузия, Озарбайжон ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг иштирок этиши ижобий натижа келтирган бўлар эди.
Мутахассис фикрига кўра, келгусида болтиқбўйи мамлакатлари ҳам ЕОИИ таркибига қўшилишни сўрашлари мумкин, чунки улар айни дамда Европа Иттифоқи таркибида улкан қийинчиликларга дуч келмоқда.