ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Ўтган оқшом Тошкентдаги Авлиё-Успенск соборига Рождество ибодатини амалга ошириш учун беш мингдан ортиқ маҳаллий православ насронийлар жамланишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Байрам ибодатини Марказий Осиё митрополит округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити – Викентий амалга оширди. Викентий, ўзининг табрик сўзида, бугунги катта хавфлар ва кишини йўлдан урувчи ғоялар авж олган замонда инсонлар ахлоқ ва маънавий қадриятларга асосан яшаши керак деди.
Хабарда айтилишига кўра, байрам доирасида Тошкент епархияси учун анъанавий бўлиб қолган “Болага совға жамлаш” – хайр-эҳсон тадбири бўлиб ўтди.
Одам кўп жамланадига жойларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Авлиё-Успенск собори атрофида ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари ҳамда тез ёрдам бригадалари навбатчилик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент епархияси таркибига Душанбе, Бишкек ва Туркманистон епархиялари киради. Бугунги кунда Ўзбекистонда 3та православ монастирлари ҳамда 37та черковлари фаолият юритмоқда.